
TDIUda Италиянинг нуфузли университети билан ҳамкорлик истиқболлар муҳокама этилди
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Италиянинг нуфузли халқаро олий таълим муассасаларидан бири – Тускиа университети делегатсияси билан учрашув бўлиб ўтди. Хорижлик делегатсияга Тускиа университети ректорининг режалаштириш ва бошқарув назорати бўйича маслаҳатчиси профессор…
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Италиянинг нуфузли халқаро олий таълим муассасаларидан бири – Тускиа университети делегатсияси билан учрашув бўлиб ўтди. Хорижлик делегатсияга Тускиа университети ректорининг режалаштириш ва бошқарув назорати бўйича маслаҳатчиси профессор Мауризио Маси бошчилик қилди. Учрашувда TDIU томонидан Ўқув ишлари бўйича биринчи проректор С. Меҳмонов бошчилигидаги университети ходимлари иштирок этишди.

Учрашув давомида, икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, профессор-ўқитувчилар учун стажировка ва малака ошириш дастурларини ташкил қилиш, академик мобилликни йўлга қўйиш, илмий-тадқиқот ва маданий соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда талаблар учун қишки ва ёзги мактабларни ташкил қилиш бўйича масалалари муҳокама қилинди ҳамда икки томонлама келажакда истиқболли Англашув меморандуми имзолаш бўйича келишувга эришилди.



