
Фанлар каталоги
4
Фанлар
3
Бакалавриат
1
Магистратура
20
кредит
4 та фан
"Корпоратив бошқарув 2" курсининг мақсади талабаларда корпоратив бошқарувнинг назарий асослари, моделлари ва тамойиллари, унинг ҳуқуқий ва институционал механизмлари ҳамда корпоратив тузилмаларни самарали бошқариш бўйича тизимли билим ва амалий кўникмаларни ривожлантиришдан иборат. Ушбу курс талабаларга корпоратив бошқарув органларини таҳлил қилиш ва амалий қўллаш, акциядорлар ва манфаатдор томонлар ўртасидаги муносабатлар, корпоратив рисклар, дивиденд сиёсати, корпоратив маданият, давлатга қарашли ва биржага чиқарилган компанияларда бошқарув хусусиятлари ва замонавий корпоратив бошқарув тенденциялари бўйича компетенциялар беради.
“Корпоратив бошқарув” фанининг мақсади талабаларнинг корпоратив бошқарув соҳасидаги тизимли назарий билимлари ва амалий кўникмаларини, жумладан, унинг асосий назариялари, тамойиллари ва моделлари, ҳуқуқий ва институционал асослари, шунингдек, корпоратив тузилмаларни бошқариш механизмларини ривожлантиришдан иборат. Курс талабаларнинг корпоратив бошқарув органлари фаолиятини, акциядорлар, директорлар кенгаши ва ижро этувчи органлар ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш, корпоратив рискларни бошқариш, дивиденд сиёсатини баҳолаш, шаффофликни таъминлаш ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда амалий фаолиятда корпоратив бошқарувга замонавий ёндашувларни қўллаш қобилиятини ривожлантиришга қаратилган.
