Асосий контентга ўтиш
TDIU профессор-ўқитувчи, изланувчи ва талабалари учун Италиянинг Тускиа университети билан ҳамкорликда янги имкониятлар яратилмоқда
Бошқа26-декабр, 202425

TDIU профессор-ўқитувчи, изланувчи ва талабалари учун Италиянинг Тускиа университети билан ҳамкорликда янги имкониятлар яратилмоқда

“Инноватсион менежмнет” кафедраси профессор-ўқитувчилари Эрасмус гранти ICM лойиҳаси доирасида хорижий хизмат сафарида бўлишди.

“Инноватсион менежмнет” кафедраси профессор-ўқитувчилари Эрасмус гранти ICM лойиҳаси доирасида хорижий хизмат сафарида бўлишди.
Лойиҳа иштирокчилари 2024-йилнинг 13-декабрдан – 22-декабрга қадар Италиянинг Тускиа университети билан ҳамкорлик доирасида Эрасмус ҳафталигида фаол иштирок этишди. Ҳамкор OTMlardan келган делегатсия аъзолари билан ўзаро тажриба алмашишди.

Шунингдек, Тускиа университетида таълим олаётган ўзбек талабалари учун “Мамлакатимиздаги корпоратив бошқарув хусусиятлари” мавзусида маъруза машғулотлари ўтилди.
TDIU “Инноватсион менежмент” кафедраси мудири Бобур Уринов ва Тускиа университети Режалаштириш ва бошқарув назорати бўйича проректор, “Иқтисодиёт, муҳандислик, жамият ва бизнес ташкилотлари” кафедраси профессори Мауризио Маси, Ички назорат бўйича проректор, “Иқтисодиёт, муҳандислик, жамият ва бизнес ташкилотлари” кафедраси профессори Фабризио Россилар билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, Италиянинг Тускиа университети билан ҳамкорлик доирасида қўшма таълим дастурини ташкил қилиш, профессор-ўқитувчилар учун стажировка ва талабалар академик мобиллик дастурлари таълим лойиҳалари бўйича ҳамкорлик йўналишлари муҳокама этилди. Натижада 2024/2025-ўқув йилидан Тускиа университети билан магистратура босқичида қўшма таълим дастурини ташкил қилиш, Эрасмус донорлик лойиҳаларига ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди. TDIU профессор-ўқитувчи ва талабаларини академик мобиллигини ташкил этишга келишилди.

Учрашув якунида Тускиа университети вакиллари икки томонлама ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини, уни янги босқичга олиб чиқишга тайёрлигини билдирдилар.

Маълумот ўрнида:
University of Tuscia – THE reytinglarida 601–800th (World University Rankings 2025), 401-500th (Business and Economics Rankings 2024), 301-400th (Social Sciences 2022);
Университй of Tuscia – QS рейтингларида 901–950th (QS World Университй Ранкингс 2025), 201-250th (QS WUR Ранкинг By Subject 2025), 99th (Эуропе Университй Ранкингс - Соутҳерн Эуропе 2025).

Telegram