Асосий контентга ўтиш
Кафедра мудири битирувчи курс талабалари билан учрашди
Таълим5-октябр, 20269

Кафедра мудири битирувчи курс талабалари билан учрашди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Менежмент” факултети “Инноватсион менежмент” кафедраси мудири профессор Б.Н.Уринов ва кафедранинг битирувчи курслар бўйича масъуллари Г.Джураева, Б.Мардиев томонидан MNP-75/23, MNP-76/23, MNP-25/23r, MNP-26/23r, MNP-28/23i, KB-75/23, KB-76/23, KB-28/23i гуруҳлари талабалари билан устоз-шогирд тизими (кураторлик), якуний давлат аттестатсияси, YaDAK ва BMI танлови, битирув олди амалиётини ташкил этиш ва муддатлар, career.эду.уз электрон платформаси, дастурлар ва услубий манбалар мавзуларида учрашув ўтказилди. Учрашувдан мақсад - битирувчиларни 2026-2027-ўқув йилида амалга ошириладиган ташкилий ишлар, якуний давлат аттестатсияси, битирув олди амалиёти ҳамда битирув малакавий ишини тайёрлаш тартиби билан таништиришдан иборат бўлди. Битирувчи курс талабаларига кафедра ўқитувчилари орасидан кураторлар бириктирилади (ҳар бир ўқитувчига 4–5 нафар талаба), тегишли буйруқ яқин кунларда эълон қилинади; кураторлик ўқув йили давомида битирув ишлари, амалиёт ва академик масалаларда талабаларга, жумладан, талабалар турар жойида (TTJ) ҳамда ижара хонадонларида истиқомат қилувчиларга ҳам манзилли кўмак кўрсатиш ва назоратни йўлга қўйишга хизмат қилади. Битирувчиларга Якуний давлат аттестатсияси комиссияси (YaDAK) синовлари ҳамда битирув малакавий иши (BMI) ҳимояси ўртасидаги фарқ, уларга қўйиладиган мезонлар ва талаблар тушунтирилди; BMI ёзишни истаган талабалар танланган мавзу ва кафедра ўқитувчилари орасидан танланган илмий раҳбар аниқ кўрсатилган расмий ариза билан 1-ноябрга қадар кафедрага мурожаат қилишлари шарт. Битирув олди амалиёти январ–май ойлари оралиғида ўтказилади; талабалар амалиёт ўтадиган корхона ёки ташкилот (амалиёт базаси) тўғрисидаги маълумотни ариза шаклида 1-ноябрга қадар тақдим этишлари лозим. 2026–2027-ўқув йилидан бошлаб амалиёт ўташ жараёни career.эду.уз электрон платформаси орқали тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда ташкил этилади, бу борада қўшимча маълумотларни деканат тақдим этади. Амалиёт ўташ ҳамда битирув малакавий ишини ёзиш бўйича дастурлар, йўриқномалар, ариза намуналари ва талабларни кафедрадан, Г.Джураевадан олиш мумкин.

Telegram