Менежмент
Менежмент бакалавриат таълим дастури талабаларни замонавий ташкилотларни самарали бошқариш, бизнес жараёнларини ташкил этиш, стратегик қарорлар қабул қилиш ва инноватсион ривожланишни бошқаришга тайёрлайди.
31
Ходимлар
14
Фан доктори / PhD
23
Фанлар
10
Нашрлар (5 йил)

Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc)
Кафедра мудири мурожаати
Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Инноватсион менежмент кафедраси саҳифасига хуш келибсиз → бу жойда ғоялар амалиётга, амалиёт эса инноватсияга айланади.
Кафедрамизнинг асосий мақсади: бизнес ва жамият келажагини шакллантиришга тайёр бўлган ижодкор фикрловчи, стратегик менежерлар ва инноваторлардан иборат янги авлод раҳбарларини тайёрлашдир.
Таълим дастурларимиз орқали талабалар нафақат чуқур назарий билимларга эга бўладилар, балки инноватсион менежмент, лойиҳа бошқаруви, оператсион менежмент, корпоратив бошқарув, корпоратив маданият ва замонавий менежмент соҳаларида амалий тажриба ҳам орттирадилар. Биз етакчи корхоналар ва халқаро ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз, бу эса битирувчиларимизни глобал муаммоларга ишонч ва ижодкорлик билан жавоб бера оладиган мутахассислар сифатида тайёрлайди.
Миссиямизнинг марказида битта оддий, аммо чуқур эътиқод ётади:
Инноватсия → бошқача фикрлайдиган инсонлардан бошланади.Шу сабабли биз талабаларимизни изланишга, тажриба ўтказишга ва юксак натижаларга эришишга илҳомлантирамиз, замонавий иқтисодиётда ўзгаришларнинг фаол иштирокчисига айланиш учун.
Биз келажакдаги талабаларни, фахрли ота-оналарни ва илғор иш берувчиларни ушбу ўзгаришлар йўлида бизга қўшилишга таклиф этамиз.
Биргаликда биз келажакни янада ақлли, кучли ва инноватсион қиламиз.Ўйла. Ярат. Бошқар. Инноватсион менежмент кафедраси билан!
Кафедра мудири
Таълим
Меҳнат бозори талабларига мос, замонавий стандартлар асосида ишлаб чиқилган таълим дастурлари.
Менежмент бакалавриат таълим дастури талабаларни замонавий ташкилотларни самарали бошқариш, бизнес жараёнларини ташкил этиш, стратегик қарорлар қабул қилиш ва инноватсион ривожланишни бошқаришга тайёрлайди.
Ходимлар
Халқаро нуфузли журналларда нашр қилувчи, илмий даражали олимларимиз.

Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc)
Кафедра мудири

Иқтисодиёт фанлари номзоди
Профессор

Иқтисодиёт фанлари доктори (ДСс)
Профессор

Доцентлар
Дотсент
Янгиликлар

Таълим· 12-октябр, 2026
2026-йил 12-октабр куни “Инноватсион менежмент” кафедраси профессорлари М.Г. Умарходжаева, З.A. Ашуров ҳамда в.б. дотсент К.A. Насирова томонидан “Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” таълим йўналишининг 3-курс MNP-11 ва MNP-12 гуруҳлари талабалари учун “Стратегик менежмент” фанидан “Корпоратив стратегияларни шакллантириш ва ташкилотнинг ўсиш йўналишларини аниқлаш” мавзусида мастер-класс машғулоти ташкил этилди.

Таълим· 5-октябр, 2026
Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Менежмент” факултети “Инноватсион менежмент” кафедраси мудири профессор Б.Н.Уринов ва кафедранинг битирувчи курслар бўйича масъуллари Г.Джураева, Б.Мардиев томонидан MNP-75/23, MNP-76/23, MNP-25/23r, MNP-26/23r, MNP-28/23i, KB-75/23, KB-76/23, KB-28/23i гуруҳлари талабалари билан устоз-шогирд тизими (кураторлик), якуний давлат аттестатсияси, YaDAK ва BMI танлови, битирув олди амалиётини ташкил этиш ва муддатлар, career.эду.уз электрон платформаси, дастурлар ва услубий манбалар мавзуларида учрашув ўтказилди. Учрашувдан мақсад - битирувчиларни 2026-2027-ўқув йилида амалга ошириладиган ташкилий ишлар, якуний давлат аттестатсияси, битирув олди амалиёти ҳамда битирув малакавий ишини тайёрлаш тартиби билан таништиришдан иборат бўлди. Битирувчи курс талабаларига кафедра ўқитувчилари орасидан кураторлар бириктирилади (ҳар бир ўқитувчига 4–5 нафар талаба), тегишли буйруқ яқин кунларда эълон қилинади; кураторлик ўқув йили давомида битирув ишлари, амалиёт ва академик масалаларда талабаларга, жумладан, талабалар турар жойида (TTJ) ҳамда ижара хонадонларида истиқомат қилувчиларга ҳам манзилли кўмак кўрсатиш ва назоратни йўлга қўйишга хизмат қилади. Битирувчиларга Якуний давлат аттестатсияси комиссияси (YaDAK) синовлари ҳамда битирув малакавий иши (BMI) ҳимояси ўртасидаги фарқ, уларга қўйиладиган мезонлар ва талаблар тушунтирилди; BMI ёзишни истаган талабалар танланган мавзу ва кафедра ўқитувчилари орасидан танланган илмий раҳбар аниқ кўрсатилган расмий ариза билан 1-ноябрга қадар кафедрага мурожаат қилишлари шарт. Битирув олди амалиёти январ–май ойлари оралиғида ўтказилади; талабалар амалиёт ўтадиган корхона ёки ташкилот (амалиёт базаси) тўғрисидаги маълумотни ариза шаклида 1-ноябрга қадар тақдим этишлари лозим. 2026–2027-ўқув йилидан бошлаб амалиёт ўташ жараёни career.эду.уз электрон платформаси орқали тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда ташкил этилади, бу борада қўшимча маълумотларни деканат тақдим этади. Амалиёт ўташ ҳамда битирув малакавий ишини ёзиш бўйича дастурлар, йўриқномалар, ариза намуналари ва талабларни кафедрадан, Г.Джураевадан олиш мумкин.
Талабаларга
Хорижий OTMlar, иш берувчилар ва касбий ташкилотлар билан ҳамкорлик.
Университет ва кафедранинг асосий рақамли платформаларига ягона нуқтадан кириш.
Алоқа
Мурожаат юбориш
Кафедра раҳбарияти ёки ўқитувчиларга саволларингизни тўғридан-тўғри йўллашингиз мумкин.