
📚 Талабаларда стратегик фикрлаш ва амалий бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган мастер-класс
2026-йил 12-октабр куни “Инноватсион менежмент” кафедраси профессорлари М.Г. Умарходжаева, З.A. Ашуров ҳамда в.б. дотсент К.A. Насирова томонидан “Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” таълим йўналишининг 3-курс MNP-11 ва MNP-12 гуруҳлари талабалари учун “Стратегик менежмент” фанидан “Корпоратив стратегияларни шакллантириш ва ташкилотнинг ўсиш йўналишларини аниқлаш” мавзусида мастер-класс машғулоти ташкил этилди.
🔹 Машғулот давомида корпоратив стратегиянинг моҳияти, диверсификатсия, вертикал интегратсия, Ансофф матритсаси, портфел бошқаруви ва ташкилотнинг асосий ўсиш стратегиялари атрофлича кўриб чиқилди.
🔹 Амалий кейс сифатида Ўзбекистон тўқимачилик саноати фаолияти стратегик таҳлил қилиниб, мавжуд бозорни кенгайтириш, янги экспорт бозорларига чиқиш, тайёр либослар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, хусусий бренд яратиш, электрон тижорат имкониятларидан фойдаланиш ҳамда қўшимча хизматларни йўлга қўйиш каби истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.
🎯 Мастер-класснинг асосий мақсади талабаларнинг назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш, уларда стратегик таҳлил ўтказиш, бизнес рентабеллигини баҳолаш, хатарларни аниқлаш, самарали стратегик қарорлар ишлаб чиқиш ва ташкилотнинг ўсиш йўналишларини асосли танлаш кўникмаларини шакллантиришдан иборат бўлди.
☑ Бундай амалий машғулотлар талабаларнинг стратегик фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, реал бизнес вазиятларига ечим топиш ҳамда келажакда рақобатбардош ва замонавий менежерлар сифатида шаклланишига хизмат қилади.


