Асосий контентга ўтиш
Китобсеварлар турнири 1-тур ўтказилди
Бошқа9-октябр, 202536

Китобсеварлар турнири 1-тур ўтказилди

Жорий йилнинг 9-октабр куни Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети “Менежмент” таълим йўналиши талабалари ўртасида “Китобхонлар турнири” бўлиб ўтди. Турнирда муҳокама учун таниқли ёзувчи Gladwell Малколмнинг “Зукколар ва ландовурлар” номли китоби танланди. Тадбирнинг асосий мақсади…

Жорий йилнинг 9-октабр куни Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети “Менежмент” таълим йўналиши талабалари ўртасида “Китобхонлар турнири” бўлиб ўтди. Турнирда муҳокама учун таниқли ёзувчи Gladwell Малколмнинг  “Зукколар ва ландовурлар” номли китоби танланди. Тадбирнинг асосий мақсади — талабаларда танқидий фикрлаш, тезкор таҳлил қилиш ва янгича ёндашувни шакллантириш, шунингдек, замонавий менежер шахсига хос билим ва маданиятни ривожлантиришдан иборат бўлди. Турнир давомида талабалар: китобдаги ғояларни реал ҳаётий мисоллар билан боғлашди, муаллиф илгари сурган “ақлли меҳнат, тезкор ўсиш ва креатив ёндашув” тамойилларини таҳлил қилишди, жамоавий муҳокамалар орқали ўз фикрини асослаш ва етказиш кўникмаларини мустаҳкамлашди.

Тадбирда 10 дан ортиқ гуруҳлар иштирок этишди ва  учта энг кўп балл тўплаган гуруҳлар сараланиб, эсдалик совғалар топширилди  Бундан ташқари энг фаол иштирокчилар “Энг чуқур таҳлил”, “Энг фаол талаба” ва “Энг ижодкор фикр” номинатсиялари бўйича тақдирландилар.

Тадбир якунида талабалар ушбу турнир уларни янгича фикрлашга, менежерлик қарорларида креатив ёндашувни қўллашга ва мунтазам китоб ўқиш одатини шакллантиришга илҳомлантирганини таъкидлашди.

Батафсил: https://t.me/tsue_management_faculty/9622

Telegram