Асосий контентга ўтиш
“Устозим – ҳаётим чироғи” мавзусида тадбир ташкил этилди
Бошқа6-октябр, 202580

“Устозим – ҳаётим чироғи” мавзусида тадбир ташкил этилди

2025-йил 6-октабр куни “Менежмент” факултети “Инноватион менежмент” кафедраси томонидан “Устозим – ҳаётим чироғи” мавзусида тадбир ташкил этилди.

2025-йил 6-октабр куни “Менежмент” факултети “Инноватион менежмент” кафедраси томонидан “Устозим – ҳаётим чироғи” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Бугун биз, профессор ўқитувчилар, устозимиз - Nordic халқаро Университети профессори  Тулаев Мирзақул Саломович иштирокида учрашув ўтказилди. Бу ташриф биз учун нафақат устоз билан учрашув,  илмий ва маънавий сабоқларни олиш, уларнинг тажрибаларидан баҳраманд бўлиш имконияти ҳам бўлди.

Самимий суҳбат давомида у киши ўз илмий фаолиятлари, ёшлик йиллари, устозларидан олган сабоқлари ҳақида сўзлаб бердилар. Уларнинг ҳар бир сўзи бизга ибрат, ҳар бир насиҳати эса келажак ҳаётимиз учун йўл-йўриқ бўлди.

Биз устозимизни “Устозлар куни” билан табриклаб, ҳурмат-эҳтиромимиз рамзи сифатида совғалар тақдим этдик. У киши эса ўз навбатида: “Энг катта совға - сизларнинг ютуқларингиз, жамиятда ўз ўрнингизни топиб, халқимизга фойда келтиришингиздир”,
- деб бизни илҳомлантирдилар.

Устоз билан суҳбат чоғида қалбимиз фахр ва миннатдорлик туйғусига тўлди. Чунки устоз – илм чироғини ёқувчи, шогирд қалбига нур бахш этувчи, тўғри йўл кўрсатувчи энг мўтабар инсондир.

Факултет талабалари бу ташрифдан катта руҳий озуқа олди ва яна бир бор англадикки: устознинг йўл йўриғи - шогирд учун юксак рағбатдир.

Telegram