Асосий контентга ўтиш
Уринов Бобур Насиллоевич
Кафедра мудири

Уринов Бобур Насиллоевич

Иқтисодиёт фанлари доктори (ДСс)

Хона:
1-бино, 3-қават, Кафедра мудири хонаси

Қабул:
15:00 дан 16:00 гача

Телефон:
+998 71 239 28 30

Э-маил:
b.urinov@tsue.uz

Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор Уринов Бобур Насиллоевич 2019-йил январ ойида 08.00.13 – “Менежмент” ихтисослиги бўйича “Корхоналарда персонални бошқаришнинг корпоратив усулидан фойдаланиш самарадорлиги” мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертатсиясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 2026-йил январ ойида эса 08.00.13 – “Менежмент” ва 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” туташ ихтисосликлари бўйича “Аксиядорлик жамиятларининг капитал қийматини яхши корпоратив бошқарув асосида ошириш методологиясини такомиллаштириш” мавзусида иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертатсиясини ҳимоя қилган. Ҳозирги кунда у корпоратив бошқарув, менежмент, персонални бошқариш, стратегик бошқарув ва инноватсион ривожланиш йўналишларида илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.

У дастлаб Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида таҳсил олиб, Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича бакалавр даражасини (2006) олган. Шундан сўнг Тошкент давлат иқтисодиёт университетида халқаро иқтисодий муносабатлар йўналиши бўйича магистратурасини тамомлаган (2008).

Унинг дастлабки академик фаолияти 2009–2014 йилларда Бухоро муҳандислик–технология институтида менежмент кафедраси ўқитувчиси сифатида бошланган. Ушбу даврда у халқаро иқтисодий муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти, халқаро менежмент, менежмент каби фанлар бўйича ўқув материаллари, тақдимотлар, тарқатма материаллар тайёрлаган, имтиҳон саволларини ишлаб чиққан.

2015–2019 йилларда у Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Корпоратив бошқарув” кафедрасида катта илмий ходим–изланувчи сифатида PhD диссертатсияси устида тадқиқот олиб борган. Диссертатсияни муваффақиятли ҳимоя қилгач, ўша кафедрада педагогик фаолиятни давом эттирган ва корпоратив бошқарув ҳамда унинг амалиётига оид фанлардан дарс берган. Катта ўқитувчи сифатида у ўқитадиган фанларнинг силлабусларини яратиш, ўқув материалларини ишлаб чиқиш ва магистр ҳамда бакалавр талабалари битирув ишларига илмий раҳбарлик қилиш билан шуғулланган.

Кейинчалик у бир қатор раҳбарлик лавозимларига тайинланган: Корпоратив бошқарув факултети декан ўринбосари, Корпоратив бошқарув факултети декани, Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи (2019–2020), Корпоратив бошқарув кафедраси мудири (2020–2024). 2024 йил сентябрдан бошлаб Инноватсион бошқарув кафедрасига раҳбарлик қилиб, илмий ва педагогик фаолиятни давом эттирмоқда.

У корпоратив бошқарув, менежмент, персонални бошқариш ва олий таълим йўналишларида бир нечта аабиётлар, монографиялар ва мақолаларнинг муаллифи ва ҳаммуаллифидир.

Шунингдек, у AQSh, Хитой, Ҳиндистон, Россия, Австрия, Полша, Испания, Португалия, Италия ва Туркияда тадқиқот мобиллик, маъруза ўқиш ва малака ошириш дастурларида иштирок этган. Натижада у корпоратив муносабатлар, менежмент, HRM ва олий таълим соҳаларида ўн беш йилдан ортиқ илмий-педагогик тажрибага эга бўлди.

Маълумоти:

Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 08.00.13 – Менежмент ва 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит туташ ихтисосликларда Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), 2026 йил январ.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 08.00.13 – Менежмент ихтисослигида Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), 2019 йил январ.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети — Халқаро иқтисодий муносабатлар магистри, 2008 йил июн.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети — Халқаро иқтисодий муносабатлар бакалаври, 2006 йил июн.

Халқаро тренинглар

Хитой – Компютер фанлари бўйича тренинг

Испания, Полша – TEMPUS дастури доирасида академик мобиллик

Ҳиндистон – Меҳнат тадқиқотлари бўйича тренинг

Австрия – HRM бўйича Эрасмус илмий стажировкаси

Томск давлат университети – Замонавий корпоратив бошқарув мавзусида малака ошириш дастури

Истанбул университети – Инноватсия, рақамли трансформатсия ва барқарор ривожланиш даврида корпоратив бошқарув ва менежмент мавзусида малака ошириш дастури

Португалия – Эрасмус илмий стажировкаси

Италия – Эрасмус тренинг

AQSh – Аккредитатсия бўйича тренинг

Меҳнат фаолияти

2024-йил сентябр – ҳозиргача

Инноватсион бошқарув кафедраси мудири, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  • “Корпоратив бошқарув” ва “Менежмент” бакалавр/магистр дастурлари учун ўқув режалари ишлаб чиқиш
  • ўқув режага киритиладиган фанларни режалаштириш
  • фанлар бўйича силлабуслар яратилиши ва уларнинг сифатини назорат қилиш
  • 35–50 нафар академик ходимдан иборат кафедра жамоасига раҳбарлик қилиш

2020-йил июн – 2024-йил август

Корпоратив бошқарув кафедраси мудири, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  • “Корпоратив бошқарув” бакалавр/магистр ўқув режаларини ишлаб чиқиш
  • ўқув дастуридаги фанларни режалаштириш
  • силлабуслар яратиш жараёнини бошқариш ва сифат назорати
  • 15–25 нафар академик ходим фаолиятини бошқариш

2020-йил феврал – 2020-йил июн

Корпоратив бошқарув факултети декани, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  • факултет фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш
  • талабалар таълим жараёнини йўлга қўйиш
  • декан ўринбосарларига масъулиятларни тақсимлаш ва назорат қилиш
  • факултетни маҳаллий ва халқаро майдонда муносиб равишда намойиш этиш

2019-йил октабр – 2020-йил феврал

Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  • хорижий университетлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш
  • ўқитувчи ва талабаларнинг халқаро мобиллигини ташкил этиш
  • ҳамкор университетлардан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш
  • университет ходимларини халқаро масалалар бўйича йўналтириш ва бошқариш

2019-йил феврал – 2019-йил октабр

Корпоратив бошқарув факултети декан ўринбосари, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  • таълим жараёнини ташкил этишда кўмаклашиш
  • халқаро ҳамкорлик бўйича масъул декан ўринбосари сифатида фаолият юритиш

2019-йил январ – 2019-йил феврал

PhD ўқитувчиси, Корпоратив бошқарув кафедраси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  • маъруза ўқиш, силлабуслар яратиш
  • ўқув материаллари, тақдимотлар, тарқатма материаллар тайёрлаш
  • имтиҳон саволларини тузиш
  • битирув ишларига илмий раҳбарлик қилиш

2018-йил январ – 2018-йил декабр

Корпоратив бошқарув кафедраси ўқитувчиси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  • маъруза ўқиш, тақдимотлар ва ўқув материаллари тайёрлаш
  • имтиҳон саволларини ишлаб чиқиш

2015-йил январ – 2017-йил декабр

Катта илмий ходим – изланувчи, Корпоратив бошқарув кафедраси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  • “Корхоналарда персонални бошқаришнинг корпоратив усулидан фойдаланиш самарадорлиги” мавзусида PhD тадқиқотларини амалга ошириш

2009-йил январ – 2014-йил декабр

Менежмент кафедраси ўқитувчиси, Бухоро муҳандислик–технология институти

  • фанлардан маъруза ўқиш
  • ўқув қўлланмалар, тақдимотлар, тарқатма материаллар тайёрлаш
  • имтиҳон саволларини тузиш

Мукофотлар

2021 йил ноябр — Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “90 йиллиги” кўкраг нишони билан тақдирланган.

2011 йил август — “Истедод” Жамғармаси гранти совриндори бўлган.

Илмий қизиқишлар

Корпоратив бошқарувМенежментКорпоратив молияКорпоратив маданиятКорпоратив стратегияСтратегик менежмент
Тиллар:Ўзбек · Рус · Инглиз · Турк · Француз · Тожик