
SADIKOVA MUSLIMA ALISHER QIZI
Хона:
1-бино, 33
Қабул:
Жума 9:00-12:00
Садикова Муслима Алишер қизи 2026-йил 08.00.13 – “Менежмент” ихтисослиги бўйича “Аксиядорлик компаниялари бошқарув фаолиятида корпоратив маданиятни такомиллаштириш” мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертатсиясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Ҳозирги кунда у халқаро корпоратив бошқарув, менежмент, корпоратив ижтимоий масъулият, персонални бошқариш, стратегик бошқарув, исломий банкларда бошқарув фанларидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида университет талабаларига дарс бериб келмоқда.
У дастлаб Тошкент кимё-технология институтида “Менежмент” йўналиши бўйича бакалавр даражасини (2014) олган. Шундан сўнг Тошкент молия институти “Менежмент” мутахасислиги бўйича магистратурани тамомлаган (2016). Тошкент давлат иқтисодиёт университетида (2024) докторантурани тугатган.
Унинг дастлабки меҳнат фаолияти 2016-2020 йилларда Тошкент банк ҳисоб-кредит коллежи “Умумиқтисодий фанлар” кафедраси ўқитувчиси сифатида бошланган. Ушбу даврда у менежмент, тадбиркорлик асослари каби фанлар бўйича ўқув материаллари, тақдимотлар, тарқатма материаллар тайёрлаган, имтиҳон саволларини ишлаб чиққан.
2020–2024 йилларда у Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Корпоратив бошқарув” кафедрасида катта илмий ходим–изланувчи сифатида PhD диссертатсияси устида тадқиқот олиб борган. Диссертатсияни муваффақиятли ҳимоя қилгач, ўша кафедрада педагогик фаолиятни давом эттирган ва корпоратив бошқарув ҳамда унинг амалиётига оид фанлардан дарс берган.
Катта ўқитувчи сифатида у Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Инноватсион менежмент” кафедрасида ўқитиладиган фанларнинг силлабусларини яратиш, ўқув материалларини ишлаб чиқиш ва бакалавр талабалари битирув ишларига илмий раҳбарлик қилиш билан шуғулланган.
У халқаро корпоратив бошқарув, исломий банкларда бошқарув, стратегик менежмент, корпоратив ижтимоий масъулият, персонални бошқариш йўналишларида бир нечта адабиётлар, ўқув қўлланма, монографиялар ва мақолаларнинг муаллифи ва ҳаммуаллифидир.
Натижада у корпоратив муносабатлар, менежмент, HRM ва олий таълим соҳаларида ўн йилдан ортиқ илмий-педагогик тажрибага эга бўлди.
Маълумоти:
Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 08.00.13 – Менежмент ихтисослигида Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), 2026 йил
Тошкент молия институти — “Менежмент” мутахассислиги магистри, 2016
Тошкент кимё-технология институти — “Менежмент” йўналиши бакалаври, 2006
Халқаро тренинглар
- 2023- Университй of Лондон & Лондон Счоол of Economics томонидан ташкил этилган “Лойиҳа бошқаруви” (Project манагемент)
- 2024-Питтсбург стате университй, Кансас, USA – PDP PHASE 1
Иш тажрибаси
Инноватсион бошқарув кафедраси катта ўқитувчиси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2024-йил сентябр – ҳозиргача
- “Корпоратив бошқарув” ва “Менежмент” бакалавр дастурлари учун фанлар бўйича силлабуслар яратиш
- маъруза ўқиш, тақдимотлар ва ўқув материаллари тайёрлаш
имтиҳон саволларини ишлаб чиқиш
PhD. тадқиқотчи, Тошкент давлат иқтисодиёт университети,
2021-йил январ – 2023-йил декабр
Корпоратив бошқарув кафедраси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети
“Аксиядорлик компаниялари бошқарув фаолиятида корпоратив маданиятни такомиллаштириш” PhD диссертатсия,
Корпоратив бошқарув кафедраси ассистенти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2020 йил сентабр-2021 йил январ
- маъруза ўқиш, тақдимотлар ва ўқув материаллари тайёрлаш
- имтиҳон саволларини ишлаб чиқиш
- ўқув қўлланмалар, тақдимотлар, тарқатма материаллар тайёрлаш,
Иқтисодиёт кафедраси ўқитувчиси, Тошкент банк ҳисоб-кредит коллежи,
2016 йил, сентабр-2020 йил июн
- фанлардан маъруза ўқиш
- ўқув қўлланмалар, тақдимотлар, тарқатма материаллар тайёрлаш
имтиҳон саволларини тузиш

