Асосий контентга ўтиш
Илмий семинар

“Backward Design” ёндашуви асосида илмий тадқиқотни режалаштириш

Якунланган16-сентябр, 202611:00ТДИУ, 7-бино, Заковат зали

Маъруза ҳақида

Машғулот “Backward Design” ёндашуви асосида илмий тадқиқотни режалаштириш мавзусига бағишланди.
Мастер-класс давомида изланувчиларга:
▫️ тадқиқотни якуний натижадан келиб чиқиб режалаштириш;
▫️ кутилаётган илмий янгиликни аниқ белгилаш;
▫️ илмий янгиликни асословчи далилларни шакллантириш;
▫️ тадқиқот методологиясини мақсад ва кутилаётган натижаларга мос танлаш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Иштирокчилар тадқиқот саволи → илмий янгилик → далил → метод кетма-кетлиги асосида амалий машқларни бажариб, ўз тадқиқотларини мантиқий ва изчил режалаштириш бўйича янги кўникмаларга эга бўлдилар. Мастер-класснинг асосий ғояси: “Натижа → Далил → Метод” тамойили асосида пухта режалаштирилган тадқиқот сифатли илмий натижанинг муҳим асосидир.