Асосий контентга ўтиш
“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” аксиядорлик жамияти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.
Тадбир15-сентябр, 202519

“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” аксиядорлик жамияти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.

“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” аксиядорлик жамияти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Мазкур ташаббус кон-металлургия саноати билан олий таълим муассасалари ўртасидаги интегратсияни чуқурлаштириш, илмий-амалий…

“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” аксиядорлик жамияти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Мазкур ташаббус кон-металлургия саноати билан олий таълим муассасалари ўртасидаги интегратсияни чуқурлаштириш, илмий-амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда мамлакатимизда кончилик ва металлургия соҳаси барқарор ривожланиб, стратегик аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда 38 минг нафардан ортиқ мутахассисни бирлаштирган ва Ўзбекистон рангли металлургияси етакчиси ҳисобланган “Олмалиқ KMK” AJ таркибида 40 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари меҳнат қилмоқда.

70 йилдан ортиқ фаолият тарихига эга бўлган мазкур комбинат мамлакатимизнинг иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин эгаллаб келмоқда. Унинг ишлаб чиқариш салоҳияти Тошкент, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида жойлашган мис-молибден, қўрғошин-рух, олтин ва кумуш конларига асосланган.

Ҳамкорлик доирасида “Олмалиқ KMK” AJ базасида Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Инноватсион менежмент” кафедрасининг филиалини очиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда комбинатнинг раҳбарияти ва етакчи мутахассислари, шунингдек, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари фаол иштирок этди.

Telegram