
“Менежмент” мутахассислиги магистрантларининг диссертатсия ҳимояси
2026-йил 1-июн куни “70410801 – Менежмент” мутахассислиги магистрантларининг диссертатсия ҳимояси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳузуридаги “Инноватсион менежмент” кафедраси филиалида муваффақиятли ташкил этилиши олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш интегратсиясининг амалий намунаси…

2026-йил 1-июн куни “70410801 – Менежмент” мутахассислиги магистрантларининг диссертатсия ҳимояси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳузуридаги “Инноватсион менежмент” кафедраси филиалида муваффақиятли ташкил этилиши олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш интегратсиясининг амалий намунаси бўлди.

Тармоқнинг етакчи экспертлари ва профессор-ўқитувчилар иштирокида ўтган тадбирда, бугунги бозор талабларига мос келадиган долзарб тадқиқот мавзулари ишлаб чиқариш вакилларида катта қизиқиш уйғотди ва уларни бевосита амалиётга интегратсия қилиш бўйича келишувларга эришилди.
Соҳа мутахассислари магистрантларнинг инноватсион ғоя ва ишланмаларини юқори баҳолаб, ушбу изланишларни келгусида фалсафа доктори (PhD) даражасидаги йирик илмий тадқиқот ишлари сифатида давом эттириш ва чуқурлаштиришни таклиф қилишди.
