Асосий контентга ўтиш
“Менежмент” мутахассислиги битирувчи курс магистрантларининг магистрлик диссертатсиялари ҳимояси
Илмий2-июн, 202640

“Менежмент” мутахассислиги битирувчи курс магистрантларининг магистрлик диссертатсиялари ҳимояси

Магистрлик диссертатсиялари ҳимояси: Таълим ва ишлаб чиқариш интегратсиясининг амалий самараси

Магистрлик диссертатсиялари ҳимояси: Таълим ва ишлаб чиқариш интегратсиясининг амалий самараси

 

2026-йил 2-июн куни “Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” мутахассислиги битирувчи курс магистрантларининг магистрлик диссертатсиялари ҳимояси мутлақо янги форматда – “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳузурида ташкил этилган “Инноватсион менежмент” кафедраси филиалида муваффақиятли ўтказилди. Тадқиқот ишларининг ҳимояси давомида магистрантлар томонидан тақдим этилган илмий-амалий ишланмалар, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини модернизатсия қилиш ҳамда кластерлар самарадорлигини оширишга қаратилган стратегик ёндашувлар соҳа мутахассисларида катта қизиқиш уйғотди.

“Инноватсион менежмент” кафедраси филиалида ўтказилган ушбу ҳимоя жараёни олий таълим ва саноат ҳамкорлиги нафақат кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга, балки тармоқ корхоналарининг инноватсион ривожланиш драйверига айланадиган илмий асосланган ечимларни шакллантиришга хизмат қилишини кўрсатди.

Telegram