
«Мен танлаган касб» — муваффақиятли менежерлик сари илк қадам!
«Мен танлаган касб» — муваффақиятли менежерлик сари илк қадам! Тошкент давлат иқтисодиёт университети Менежмент йўналиши талабалари учун «Мен танлаган касб» мавзусида мастер-класс ташкил этилди. Учрашувда хорижий фуқаро, «Май Лав Асиа» компанияси президенти Тарават Абдулсалом талабалар…
«Мен танлаган касб» — муваффақиятли менежерлик сари илк қадам! Тошкент давлат иқтисодиёт университети Менежмент йўналиши талабалари учун «Мен танлаган касб» мавзусида мастер-класс ташкил этилди. Учрашувда хорижий фуқаро, «Май Лав Асиа» компанияси президенти Тарават Абдулсалом талабалар билан самимий мулоқот қилиб, замонавий ва муваффақиятли менежер бўлиш учун қандай билим ва кўникмалар зарурлиги, ўз устида ишлаш, лидерлик қобилиятини ривожлантириш ҳамда профессионал дунёқарашни кенгайтириш учун қандай адабиётларни мутолаа қилиш лозимлиги юзасидан амалий тавсиялар берди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга бевосита соҳа вакилидан жавоб олиб, келгуси касбий фаолияти учун муҳим мотиватсия ва тажрибага эга бўлдилар.



