Асосий контентга ўтиш
KREDIT-MODUL TIZIMI: ZAMONAVIY TA’LIM TALABLARI MUHOKAMA QILINDI
Бошқа4-сентябр, 202662

KREDIT-MODUL TIZIMI: ZAMONAVIY TA’LIM TALABLARI MUHOKAMA QILINDI

3-сентябр куни Академик фаолият департаменти томонидан “Кредит-модул тизими: ўқув дастурлари, мустақил таълим ва замонавий ўқув адабиётларига қўйилган талаблар” мавзусида марказлашган Зоом платформаси орқали онлайн семинар ташкил этилди.

Семинарда кредит-модул тизими шароитида таълим дастурларини такомиллаштириш, талабанинг мустақил таълим фаолиятини самарали ташкил этиш, ўқув натижаларини компетенсиявий ёндашув асосида шакллантириш ҳамда замонавий ўқув адабиётларидан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, таълим мазмунини меҳнат бозори талаблари билан уйғунлаштириш, талабанинг мустақил ва танқидий фикрлаш компетенсияларини ривожлантириш ҳамда ўқув-методик таъминотни замонавий педагогик ва рақамли ёндашувлар асосида такомиллаштириш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Семинар якунида кредит-модул тизимининг асосий тамойилларини таълим жараёнига самарали татбиқ этиш таълим сифати ва талабанинг академик натижадорлигини оширишнинг муҳим омили эканлиги таъкидланди.
Инноватсион менежмент кафедраси

Telegram