
Китобсеварлар турнири 4-тур ўтказилди
2026-йил 25-март куни соат 13:30 да 3/302-хонада “Менежмент” таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар иштирокида “Why Натионс Фаил” (“Мамлакатлар таназзули сабаблари”) китоби асосида мазмунли, қизиқарли ва интеллектуал руҳдаги тадбир ташкил этилди. Тадбирнинг асосий мақсади талабаларнинг…
2026-йил 25-март куни соат 13:30 да 3/302-хонада “Менежмент” таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар иштирокида “Why Натионс Фаил” (“Мамлакатлар таназзули сабаблари”) китоби асосида мазмунли, қизиқарли ва интеллектуал руҳдаги тадбир ташкил этилди. Тадбирнинг асосий мақсади талабаларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, жаҳон иқтисодиёти ва жамият тараққиётига оид муҳим қарашлар билан таништириш, мустақил фикрлаш ҳамда таҳлилий ёндашув кўникмаларини ривожлантиришдан иборат бўлди.
Китобсеварлар турнирида жами 15 нафар талаба фаол иштирок этиб, ўзининг билимдонлиги, зукколиги, тезкор фикрлаши ва китоб мазмунини қай даражада ўзлаштирганини намоён этди. Айниқса, асарда илгари сурилган мамлакатларнинг иқтисодий ва сиёсий ривожланишига таъсир этувчи омиллар, институтларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ҳамда тарихий жараёнларнинг бугунги кун билан боғлиқлиги юзасидан берилган саволлар талабалар орасида катта қизиқиш уйғотди.
Тадбир якунида иштирокчиларнинг натижалари сарҳисоб қилиниб, энг юқори кўрсаткичларни қайд этган талабалар аниқланди. Якуний натижаларга кўра, 3-ўринни Бахриддинов Беҳрузбек, 2-ўринни Худойбердиев Самандар, фахрли 1-ўринни эса Мамадиёров Шохрух эгаллади. Ғолиб ва фаол иштирокчилар муносиб эътироф этилиб, уларнинг китобхонликка бўлган қизиқиши ва интеллектуал фаоллиги юқори баҳоланди.
