“Backward Десигн” ёндашуви асосида илмий тадқиқотни режалаштириш мавзусида мастер-класс ўтказилди
2026-йил 16-сентабр куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 7-биносида жойлашган “Заковат хонаси”да тадқиқотчилар учун илмий тадқиқотларни самарали режалаштиришга бағишланган навбатдаги мастер-класс ташкил этилди.

Мастер-классни Инноватсион менежмент кафедраси мудири, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор Уринов Бобур Насиллоевич олиб борди. Машғулот “Backward Десигн” ёндашуви асосида илмий тадқиқотни режалаштириш мавзусига бағишланди.
Мастер-класс давомида изланувчиларга:
▫️ тадқиқотни якуний натижадан келиб чиқиб режалаштириш;
▫️ кутилаётган илмий янгиликни аниқ белгилаш;
▫️ илмий янгиликни асословчи далилларни шакллантириш;
▫️ тадқиқот методологиясини мақсад ва кутилаётган натижаларга мос танлаш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Иштирокчилар тадқиқот саволи → илмий янгилик → далил → метод кетма-кетлиги асосида амалий машқларни бажариб, ўз тадқиқотларини мантиқий ва изчил режалаштириш бўйича янги кўникмаларга эга бўлдилар. Мастер-класснинг асосий ғояси: “Натижа → Далил → Метод” тамойили асосида пухта режалаштирилган тадқиқот сифатли илмий натижанинг муҳим асосидир.