Асосий контентга ўтиш
Магистратура · 70410801

Менежмент

Менежмент магистратура дастури замонавий ташкилотлар ва бизнес тизимларини стратегик бошқариш, илмий тадқиқот олиб бориш ва мураккаб бошқарув муаммоларига инноватсион ечимлар ишлаб чиқишга ихтисослашган.

70410801 — Менежмент магистратура дастури замонавий ташкилотлар ва бизнес тизимларини стратегик бошқариш, илмий тадқиқот олиб бориш ва мураккаб бошқарув муаммоларига инноватсион ечимлар ишлаб чиқишга ихтисослашган.

Дастур менежмент назариясини чуқур ўрганиш билан бирга, илмий тадқиқот методологияси, стратегик бошқарув, бизнес стратегияси, инноватсион тадбиркорлик, сифат ва рақобатбардошлик, корпоратив ижтимоий масъулият ҳамда замонавий маълумотлар таҳлилини қамраб олади.

Асосий фанлар

01 — Тизимли менежмент назарияси
Менежментни яхлит тизим сифатида ўрганиш ва мураккаб ташкилотларда бошқарув жараёнларини тизимли таҳлил қилиш.

02 — Илмий тадқиқот методологияси
Илмий муаммони шакллантириш, тадқиқот дизайнини ишлаб чиқиш, методларни танлаш ва илмий натижаларни асослаш.

03 — Стратегик бошқарув
Ташкилотнинг рақобат муҳитини баҳолаш, стратегиялар ишлаб чиқиш ва узоқ муддатли ривожланишни бошқариш.

04 — Бизнес стратегияси
Бизнеснинг рақобат устунлигини шакллантириш, стратегик танловларни амалга ошириш ва бизнес моделини ривожлантириш.

05 — Инноватсион менежмент ва тадбиркорлик
Инноватсион бизнес моделларини, тадбиркорлик ташаббусларини ва инноватсион лойиҳаларни бошқариш.

06 — Сифат ва рақобатбардошликни бошқариш
Ташкилот маҳсулот ва хизматлари сифатини ошириш ҳамда рақобатбардошликни стратегик бошқариш.

Бундан ташқари дастурда:

  • Менежментнинг тадқиқот усуллари
  • Таълим менежменти
  • Корпоратив бошқарув
  • Таққослама менежмент
  • Эконометрика
  • Корпоратив ижтимоий масъулият
  • Ташкилотларни бошқариш назарияси
  • Ижро менежменти
  • Хулқ-атвор иқтисодиёти ва давлат сиёсати
  • Биг Дата таҳлиллаш усуллари

Дастур шунингдек илмий-педагогик иш ва малака амалиёти, илмий тадқиқот ҳамда магистрлик диссертатсиясини тайёрлашни ўз ичига олади.

Сиз эгаллайдиган кўникмалар

  • стратегик бошқарув;
  • илмий тадқиқот олиб бориш;
  • бошқарув қарорларини таҳлил қилиш;
  • бизнес стратегияларини ишлаб чиқиш;
  • инноватсион лойиҳаларни бошқариш;
  • ташкилот самарадорлигини баҳолаш;
  • рақобатбардошликни бошқариш;
  • маълумотларга асосланган қарорлар қабул қилиш.

Карера

Битирувчилар йирик компаниялар, давлат ташкилотлари, консалтинг компаниялари, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ҳамда халқаро ташкилотларда стратегик менежер, бизнес таҳлилчи, лойиҳа раҳбари, консултант ёки тадқиқотчи сифатида фаолият юритишлари мумкин.

Ҳужжатлар