60410800 — Менежмент бакалавриат таълим дастури талабаларни замонавий ташкилотларни самарали бошқариш, бизнес жараёнларини ташкил этиш, стратегик қарорлар қабул қилиш ва инноватсион ривожланишни бошқаришга тайёрлайди.
Дастур иқтисодиёт, бизнес ва менежмент бўйича фундаментал билимларни амалий бошқарув кўникмалари билан уйғунлаштиради. Талабалар таълим давомида инсон ресурслари, маркетинг, оператсион фаолият, молия, стратегия, инноватсиялар, лойиҳалар ва рискларни бошқариш бўйича билим ва компетенсияларга эга бўладилар.
Сиз нималарни ўрганасиз?
01 — Стратегик менежмент
Ташкилотнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва стратегик қарорлар қабул қилиш.
02 — Инсон ресурсларини бошқариш
Инсон капиталини шакллантириш, ходимларни ривожлантириш, мотиватсия ва самарадорликни бошқариш.
03 — Инноватсион менежмент
Инноватсияларни яратиш ва жорий этиш, инноватсион лойиҳаларни бошқариш ҳамда ташкилотнинг инноватсион салоҳиятини ривожлантириш.
04 — Бизнес таҳлил
Бизнес жараёнлари ва маълумотларини таҳлил қилиш, муаммоларни аниқлаш ва маълумотларга асосланган бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш.
05 — Лойиҳа менежменти
Лойиҳаларни режалаштириш, ресурсларни бошқариш, амалга ошириш ва лойиҳа натижаларини баҳолаш.
06 — Корпоратив бошқарув
Ташкилотларда бошқарув, назорат, манфаатдор томонлар билан муносабатлар ва самарали корпоратив бошқарув тамойилларини ўрганиш.
Дастур давомида талабалар қуйидаги йўналишларда ҳам билим оладилар:
- Менежментга кириш
- Иқтисодиёт назарияси
- Микро ва макроиқтисодиёт
- Маркетинг
- Оператсион менежмент
- Сифат менежменти
- Ишлаб чиқариш менежменти
- Молиявий менежмент
- Риск менежменти
- Экологик менежмент
- Савдо менежменти
- Халқаро менежмент
- Лидерлик
- Тадбиркорлик менежменти
- Ўзгаришлар менежменти
- Карерани режалаштириш ва бошқариш
- Биг Дата таҳлилаш усуллари
Сиз эгаллайдиган кўникмалар
Дастур битирувчилари:
- стратегик ва оператсион қарорлар қабул қилиш;
- бизнес жараёнларини таҳлил қилиш;
- жамоаларни бошқариш;
- инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш;
- лойиҳаларни режалаштириш ва бошқариш;
- молиявий ва бизнес кўрсаткичларини таҳлил қилиш;
- инноватсияларни бошқариш;
- рискларни баҳолаш ва бошқариш;
- рақамли маълумотлардан фойдаланиш;
- ташкилотларда ўзгаришларни бошқариш
кўникмаларига эга бўладилар.
Карера имкониятлари
Битирувчилар давлат ва хусусий сектор, банк ва молия ташкилотлари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари, консалтинг компаниялари, халқаро ташкилотлар ва стартапларда фаолият юритишлари мумкин.
Мумкин бўлган лавозимлар: менежер, лойиҳа менежери, HR менежер, бизнес таҳлилчи, оператсион менежер, маркетинг менежери, савдо менежери, стратегик ривожланиш мутахассиси, бизнес консултант ва тадбиркор.

