Асосий контентга ўтиш
Тошкент давлат иқтисодиёт университети делегатсияси ACBSP 25 конференсиясида иштирок этмоқда
Бошқа25-июн, 202517

Тошкент давлат иқтисодиёт университети делегатсияси ACBSP 25 конференсиясида иштирок этмоқда

Тошкент давлат иқтисодиёт университети делегатсияси AQShning Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтаётган ACBSP (Accreditation Council for Бусинесс Счоолс and Програмс) ташкилотининг конференсиясида иштирок этмоқда. Мазкур нуфузли тадбир иқтисодиёт, бизнес ва бошқарув соҳаларида сифатли таълимни…

Тошкент давлат иқтисодиёт университети делегатсияси AQShning Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтаётган ACBSP (Accreditation Council for Бусинесс Счоолс and Програмс) ташкилотининг конференсиясида иштирок этмоқда. Мазкур нуфузли тадбир иқтисодиёт, бизнес ва бошқарув соҳаларида сифатли таълимни тарғиб этаётган дунёнинг етакчи 100 дан ортиқ давлатлари олий таълим муассасалари вакилларини бир жойга жамлади.

Конференсия доирасида TDIU вакиллари халқаро аккредитатсия жараёнлари, таълим сифатини бошқариш, инноватсион педагогик ёндашувлар, рақамли таълим, таълимда сунъий интеллект ва бошқа долзарб йўналишлар бўйича илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш имкониятига эга бўлишмоқда.

Шунингдек, университет делегатсияси ACBSP экспертлари билан самарали мулоқотлар олиб бориб, ҳамкорлик истиқболлари, бакалавр ва магистратура дастурлари аккредитатсияси ва сифат баҳолашнинг замонавий стандартлари бўйича муҳим музокаралар ўтказди.

TDIUning ушбу халқаро конференсиядаги иштироки университетнинг глобал таълим маконидаги ўрнини мустаҳкамлаш, халқаро академик ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва сифатли таълимни яна-да ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб хизмат қилмоқда.

Конференсия давом этмоқда.

Telegram