Асосий контентга ўтиш
TDIU профессор-ўқитувчилари Истанбул университетида малака оширмоқда
Бошқа20-январ, 202619

TDIU профессор-ўқитувчилари Истанбул университетида малака оширмоқда

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Инноватсион менежмент кафедраси мудири бошчилигидаги профессор-ўқитувчилар гуруҳи Истанбул университетида “Инноватсиялар, рақамли трансформатсия ва барқарор ривожланиш даврида корпоратив бошқарув ва менежмент” мавзусидаги малака ошириш курсида…

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Инноватсион менежмент кафедраси мудири  бошчилигидаги профессор-ўқитувчилар гуруҳи Истанбул университетида “Инноватсиялар, рақамли трансформатсия ва барқарор ривожланиш даврида корпоратив бошқарув ва менежмент” мавзусидаги малака ошириш курсида иштирок этиш учун Истанбул шаҳрига етиб келди.

Мазкур малака ошириш дастури доирасида “Инноватсион ва рақамли муҳитда корпоратив бошқарувнинг замонавий консепсиялари” мавзусида семинар, “Корпоратив бошқарув фанлари мазмунини тузиш ва янгилаш” мавзусида workshoplar ташкил этилди.

Workshoplar жараёнида ушбу соҳа таълимида  ўйинлаштириш (gamification) ва сунъий интеллект (AI)дан самарали фойдаланиш йўналишлари чуқур ўрганилди. Хусусан, AI ёрдамида ўқув контентини мослаштириш, баҳолаш жараёнларини автоматлаштириш, симулятсия ва кейслар асосида интерактив таълимни кучайтириш, шунингдек gamification воситалари орқали талабалар мотиватсияси ва иштирокини ошириш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.

Маълумот учун: Истанбул университй QS World Университй Ранкингс (WUR) 2025-йил натижаларига кўра 628-ўринни эгаллаган.

Telegram