Таълим ва амалиёт интегратсияси: соҳа мутахассислари тажрибаси
3 сентябр куни TDIU “Инноватсион менежмент” кафедрасида профессор-ўқитувчилар учун “Тўқимачилик саноати корхоналарини бошқаришда замонавий тадқиқот кун тартиби: рақамли трансформатсия, барқарор ривожланиш ва глобал рақобатбардошлик” мавзусида тренинг ўтказилди.

Спикер — кафедра Ҳамкорлик кенгаши аъзоси, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси маслаҳатчиси, т.ф.н. Д.М. Мухамедова.
Тренингда рақамли технологиялар, сунъий интеллект, “яшил” ишлаб чиқариш, халқаро стандартлар ва миллий брендларни жаҳон бозорида илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, тўқимачилик корхоналарининг глобал рақобатбардошлигини ошириш ва маҳсулотларни диверсификатсия қилиш зарурлиги таъкидланди.
Мазкур тадбир таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш интегратсиясини мустаҳкамлашда муҳим амалий аҳамият касб этди.