
“Ўйла. Ярат. Етакла.”
Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Инноватсион менежмент” кафедраси томонидан 1-курс талабалари учун “Ўйла. Ярат. Етакла.” ғояси асосида танишув ва касбий йўналтириш учрашуви ўтказилди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Инноватсион менежмент” кафедраси томонидан 1-курс талабалари учун “Ўйла. Ярат. Етакла.” ғояси асосида танишув ва касбий йўналтириш учрашуви ўтказилди.
Учрашувда талабаларга замонавий менежернинг касбий компетенсиялари, кафедранинг таълим ва илмий йўналишлари, кейслар, лойиҳалар, стажировкалар ва соҳа мутахассислари билан ҳамкорликка асосланган амалий таълим имкониятлари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, стратегик фикрлаш, лидерлик, жамоада ишлаш, бизнес ва лойиҳаларни режалаштириш, бозор ва рақобатни таҳлил қилиш каби кўникмаларни шакллантириш ҳамда биринчи курсданоқ ўз профессионал ривожланиш траекториясини белгилаб бориш муҳимлиги таъкидланди.




