MUSTAQILLIK DARSI O‘TKAZILDI
2026-йил 14-сентабр куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Инноватсион менежмент кафедраси томонидан KB-75 ва KB-76 гуруҳларида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган “Мустақиллик дарси” ташкил этилди.

Мазкур дарс кафедра профессор-ўқитувчиси Ғанижон Ғайратович Ибрагимов томонидан маъруза шаклида ўтказилди.
Маъруза давомида Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиш тарихи, унинг мамлакатимиз ҳаётидаги беқиёс аҳамияти, мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўли ҳақида атрофлича фикр юритилди.

Шунингдек, бугунги кунда ёшларнинг жамият ва мамлакат тараққиётидаги ўрни, уларнинг билим ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун яратилаётган имкониятлар, Ватанга садоқат ва фуқаролик масъулияти каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Дарс давомида талабалар билан мавзу юзасидан фикр алмашилиб, уларнинг мустақиллик, миллий қадриятлар ва юртимиз келажагига оид қарашлари муҳокама қилинди.
Ўтказувчи:
Ғанижон Ғайратович Ибрагимов
Инноватсион менежмент кафедраси
DSc, дотсент