Магистратура мутахассисликлари бўйича Италия олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик қилинади
Хабар қилганимиздек, Италияда хизмат сафарида бўлиб турган университет делегатсияси Тусика университети билан магистратура босқичида қўшма таълим дастурини ташкил қилиш, Эрасмус донорлик лойиҳаларига ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришган эди.

Бугун мазкур делегатсияси Европа Иттифоқининг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири - Рим Учинчи (Роме Тре) университети билан 2024/2025 ўқув йилида магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурини йўлга қўйиш борасида мазкур хорижий олий таълим муассасаси билан учрашув ўтказди.
Икки томонлама мулоқотлар натижасида, Италиянинг етакчи ушбу олий таълим муассасаси билан, нафақат қўшма таълим дастури, қолаверса академик мобиллик ва стажировка дастурларини ҳамкорликда ташкил этиш юзасидан ҳам қатор келишувларга эришилди.
Маълумот учун: Италиянинг Рим Учинчи (Роме Тре) университети QS халқаро рейтингида By Subject категорияси бўйича 151-200-ўринни эгаллаган. Университетда 33 мингдан ортиқ талабалар таълим олади.