
Китобсеварлар турнири 2-тур ўтказилди
2025-йил 20 ноябр куни соат 15:00 да “Заковат” хонасида Китобсеварлар турнирининг 2-босқичи бўлиб ўтди. Тадбирда жами 7 та жамоа иштирок этди. Ҳар бир жамоа берилган саволларга тезкор ва аниқ жавоб бериш орқали интеллектуал беллашувда ўз билим ва жамоавий ишлаш кўникмаларини намойиш…
2025-йил 20 ноябр куни соат 15:00 да “Заковат” хонасида Китобсеварлар турнирининг 2-босқичи бўлиб ўтди. Тадбирда жами 7 та жамоа иштирок этди. Ҳар бир жамоа берилган саволларга тезкор ва аниқ жавоб бериш орқали интеллектуал беллашувда ўз билим ва жамоавий ишлаш кўникмаларини намойиш этди.
Турнир давомида жамоалар ўртасида тенг кучли рақобат бўлди. Якуний натижаларга кўра 1-, 2- ва 3-ўринлар учун номзод жамоалар аниқланди. Ғолибларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари ва сертификатлар топширилди.
Шунингдек, беллашув давомида алоҳида фаоллик кўрсатган иштирокчилар рағбатлантириш мақсадида “Энг фаол талаба” номинатсияси бўйича ҳам эсдалик совғалари тақдим этилди.
Тадбир юқори савияда, дўстона муҳитда ўтди ва талабаларнинг китобхонлик маданиятини оширишга хизмат қилди.
