
“Инноватсион менежмент” кафедраси ҳузурида Ҳамкорлик кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди
Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Инноватсион менежмент” кафедраси ҳузурида ташкил этилган Ҳамкорлик кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Инноватсион менежмент” кафедраси ҳузурида ташкил этилган Ҳамкорлик кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди.



Тадбирда менежмент таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича Ҳамкорлик кенгаши таркибига киритилган тегишли вазирлик, қўмита ва йирик ишлаб чиқариш корхоналари масъул вакиллари иштирок этди.

Йиғилиш давомида менежмент соҳасида таълим ва амалиёт ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, таълим дастурларини меҳнат бозори талабларига мувофиқ такомиллаштириш ҳамда талабалар учун амалий имкониятларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳамкорлик кенгаши доирасида қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди:
- менежмент таълими сифатини ошириш;
- таълим дастурларини меҳнат бозори ва реал сектор эҳтиёжларига мослаштириш;
- олий таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш;
- илғор тажриба ва билим алмашинувини йўлга қўйиш;
- талабалар учун амалиёт ва касбий ривожланиш имкониятларини кенгайтириш;
- замонавий бошқарув компетенсияларини ривожлантириш.
Ҳамкорлик кенгашининг ташкил этилиши университет, давлат ташкилотлари ва реал сектор ўртасидаги тизимли ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, менежмент соҳасида замонавий ва амалиётга йўналтирилган мутахассисларни тайёрлашда муҳим қадам бўлди.
