Асосий контентга ўтиш
60411200 – “Менежмент (тармоқлар ва соҳалар)” таълим йўналиши битирувчи талабаларининг Битирув малакавий ишлари ҳимояси
Илмий8-июн, 2026140

60411200 – “Менежмент (тармоқлар ва соҳалар)” таълим йўналиши битирувчи талабаларининг Битирув малакавий ишлари ҳимояси

2026-йил 8-июн куни 60411200 – “Менежмент (тармоқлар ва соҳалар)” таълим йўналиши битирувчи талабаларининг Битирув малакавий ишлари ҳимояси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳузуридаги “Инноватсион менежмент” кафедраси филиалида юқори савияда ташкил этилди.

Ҳимоя жараёнида 5 нафар битирувчи томонидан тақдим этилган бошқарув фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган инноватсион таклифлар ҳамда тармоқ ва корхоналар ривожланишининг истиқболли йўналишларини акс эттирувчи лойиҳалар мутахассислар ва соҳа экспертлари томонидан катта қизиқиш билан баҳоланди. Уларнинг аналитик фикрлаши ва касбий компетенсиялари Аттестатсия комиссияси аъзолари томонидан муносиб эътироф этилди.

Мазкур ҳимоя жараёни олий таълим муассасаси ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг ёрқин намунаси бўлиб, таълим, фан ва амалиёт интегратсияси рақобатбардош ҳамда замонавий бошқарув кўникмаларига эга мутахассисларни тайёрлашда муҳим омил эканлигини яна бир бор тасдиқлади.

Telegram