Менежмент
Менежмент бакалавриат таълим дастури талабаларни замонавий ташкилотларни самарали бошқариш, бизнес жараёнларини ташкил этиш, стратегик қарорлар қабул қилиш ва инноватсион ривожланишни бошқаришга тайёрлайди.
Меҳнат бозори талабларига мос, замонавий стандартлар асосида ишлаб чиқилган таълим дастурлари.
1
Бакалавриат
3
Магистратура
4
Фанлар
Монополияга қарши бошқарув ва рақобатни ривожлантириш магистратура дастури рақобат сиёсати, монополияга қарши тартибга солиш, бозор устуворлиги, рақобат иқтисодиёти ва замонавий маълумотлар таҳлили бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга қаратилган.
Корпоратив бошқарув магистратура дастури корпоратсияларни самарали бошқариш, директорлар кенгаши фаолияти, корпоратив стратегия, молия, рисклар, ESG ва халқаро бизнес муҳитида бошқарув қарорларини қабул қилишга ихтисослашган.
Менежмент магистратура дастури замонавий ташкилотлар ва бизнес тизимларини стратегик бошқариш, илмий тадқиқот олиб бориш ва мураккаб бошқарув муаммоларига инноватсион ечимлар ишлаб чиқишга ихтисослашган.