Асосий контентга ўтиш
Жумадуллаева Дурдона Шухрат қизи
Ассистент

Жумадуллаева Дурдона Шухрат қизи

Қабул:
Пайшанба -Жума, 14:00-15:00

Телефон:
+998998172612

Э-маил:
d.jumadullayeva@tsue.uz

1998-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотга эга. 2021-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Корпоратив бошқарув” бакалавриат таълим йўналишини, 2023-йилда эса мазкур йўналиш бўйича магистратурани имтиёзли диплом билан тамомлаган.

Бакалавриат босқичида Европа Иттифоқининг Эрасмус+ халқаро таълим дастури доирасида икки маротаба грант асосида академик мобиллик дастурида иштирок этган. Жумладан, Болгариянинг Варна Университй of Манагемент ҳамда Гретсиянинг Пантеион Университй of Social and Political Sciences университетларида таҳсил олиб, халқаро таълим тажрибасига эга бўлган.

Магистратура босқичида ҳамда ундан кейинги икки йил давомида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Корпоратив бошқарув” кафедрасида ассистент лавозимида фаолият юритган. Мазкур давр мобайнида “Корпоратив бошқарув” ва “Халқаро корпоратив бошқарув” фанларидан бакалавриат талабаларига дарс машғулотларини олиб борган ҳамда ўқув-услубий ва илмий фаолиятда иштирок этган.

Ҳозирги вақтда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Инноватсион менежмент” кафедрасида ассистент лавозимида фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, таянч докторантура босқичида таҳсил олиб, “Менежмент” ихтисослиги доирасида PhD илмий даражасини олиш учун илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Илмий-педагогик фаолияти корпоратив бошқарув, давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш, замонавий менежмент ва корпоратив бошқарув самарадорлигини ошириш масалаларини ўрганишга йўналтирилган.

Резюме (CV)