
Китобсеварлар турнири 3-тур ўтказилди
2026-йил 13-феврал куни соат 14:00 да Заковат залида буюк мотиватсион асар — Стивен Ковийнинг “Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси” китоби асосида Китобсеварлар турнири бўлиб ўтди.
2026-йил 13-феврал куни соат 14:00 да Заковат залида буюк мотиватсион асар — Стивен Ковийнинг “Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси” китоби асосида Китобсеварлар турнири бўлиб ўтди.
Турнирда жами 11 та жамоа иштирок этиб, ўз билимлари, таҳлилий фикрлаши ва жамоавий ҳамкорлик кўникмаларини намойиш этди. Тадбир давомида қизғин баҳс-мунозаралар, чуқур фикрлар ва илҳомлантирувчи чиқишлар барчага ўзгача мотиватсия улашди.
Ғолиблар:
3-ўрин — MNP-28/23i гуруҳи “Торменто” жамоаси
2-ўрин — MNP-52/24 гуруҳи “Гоодфеллас” жамоаси
1-ўрин — MNP-52/23 ва MNP-52/24 гуруҳлари “Серендипитй” жамоаси
Китоб ўқиш, фикрлаш ва ўз устида ишлаш — ҳақиқий муваффақият сари энг муҳим қадамдир.
