
Хусанов Салоҳиддин Дилшод ўғли
Хусанов Салоҳиддин Дилшод ўғли менежмент йўналишидаги тадқиқотчи ва ўқитувчи. Илмий қизиқишлари этакчилик (леадершип) назарияси, стратегик бошқарув ва инноватсион менежмент соҳаларини қамраб олади. Ҳозирги кунда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида (TDIU) 08.00.13 – “Менежмент” ихтисослиги бўйича “Венчур капитал экотизимида технологик корхоналарнинг стратегик бошқарув механизмларини такомиллаштириш” мавзусида PhD диссертатсияси устида илмий тадқиқот олиб бормоқда.
У Буюк Британиянинг Leicester университетида менежмент йўналиши бўйича магистр (MSc) даражасини олган 2023-йил; магистрлик диссертатсияси ташкилий инқироз ва ноаниқлик шароитида этакчилик мавзусига бағишланган. Шунингдек, у Чартеред Манагемент Институте (CMI) нинг стратегик бошқарув ва этакчилик амалиёти бўйича 7-даража дипломига эга. Бакалавр даражасини 2020-йилда олган.
Академик фаолиятга қадар у Артел Гроуп Electronics компанияларида таъминот занжирини бошқариш (супплй чаин манагемент) соҳасида ишлаган 2020-2022 йиллар. Ушбу амалий тажриба кейинчалик унинг ўқитиш ва тадқиқотларида менежмент назариясини реал бизнес амалиёти билан боғлашга хизмат қилмоқда.
2023-йил декабрдан Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўқитувчи-ассистент (Теачер Ассистант / Lecturer) сифатида менежмент, этакчилик ва ташкилий хулқ-атвор йўналишидаги фанларни олиб бормоқда. Бу даврда у “Менежментга кириш”, “Рискларни бошқариш”, “Замонавий лойиҳаларни бошқариш”, “Инноватсион менежмент ва “Етакчилик назарияси ва амалиёти” каби фанлар бўйича силлабуслар ва ўқув материаллари тайёрлаган.
У Етакчилик назарияси бўйича бир нечта илмий мақолалар муаллифи ҳамда Г.Б. Шаназарова билан ҳаммуаллифликда “Сифат менежменти” (2026) дарслигини тайёрлаган. Ўқитишда ўйинлар, симулятсиялар ва интерактив дашбордлардан кенг фойдаланади.
У ўзбек, инглиз, рус ва хитой тилларида эркин мулоқот қила олади.
Маълумоти:
Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 08.00.13 – Менежмент ихтисослиги бўйича PhD докторантураси (венчур экотизим ва стратегик бошқарув мавзусида), 2026 – ҳозиргача.
Leicester университети (Буюк Британия) — Менежмент магистри (MSc), 2022-2023.
Чартеред Манагемент Институте (CMI) — 7-даража дипломи: Стратегик бошқарув ва этакчилик амалиёти, 2024-йил.
Стипендия ва мукофотлар
“Эл-юрт умиди” жамғармаси — миллий стипендия соҳиби, 2022-йил.
Меҳнат фаолияти
2023-йил декабр – ҳозиргача
Ўқитувчи-ассистент / ўқитувчи, Тошкент давлат иқтисодиёт университети
менежмент, этакчилик ва ташкилий хулқ-атвор фанларидан маъруза ва семинарлар олиб бориш
фанлар бўйича силлабуслар яратиш ва уларни институтсионал стандартларга мослаштириш
интерактив ўқув воситалари ишлаб чиқиш: симулятсия ўйинлари, дашбордлар, тақдимотлар
олимпиада саволлари ва намунавий жавоблар тайёрлаш; талабалар битирув ишларини кўриб чиқиш
дарсликлар учун эксперт хулосалари тайёрлаш; ABSBCP аккредитатсияси ва талабаларнинг хорижда ўқиш стипендиялари бўйича ишларда кўмаклашиш
2020 – 2022- йиллар
Менежер, Artel Group Electronics / Techno Continental
таъминот занжирини бошқариш бўйича амалий вазифалар
Нашрлар ва дарсликлар
• BIG FIVE TRAIT THEORY AND ITS INFLUENCE ON MODERN LEADERSHIP PARADIGMS
• SAMARADORLIK, MOSLASHUVCHANLIK VA INSON KAPITALI: ZAMONAVIY BIZNES ETAKCHILIGINING INTEGRATIV
MODELI
• THE EVOLUTION OF LEADERSHIP: EMBRACING TEAM-BASED APPROACHES IN MODERN ORGANIZATIONS
• CRITICALLY EVALUATION THE CONTRIBUTION OF TRAIT BASED THEORIES TO CONTEMPORARY APPROACHES SUCH AS
TRANSFORMATIONAL, TRANSACTIONAL AND AUTHENTIC LEADERSHIP.

