Асосий контентга ўтиш
Кадирходжаева Нилуфар Рахматуллаевна
Дотсент

Кадирходжаева Нилуфар Рахматуллаевна

Телефон:
+998 90 123 15 48

Э-маил:
n.kadirxodjayeva@tsue.uz

Кадирходжаева Нилуфар Рахматуллаевна 1999-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Ишлаб чиқариш иқтисоди ва бошқариш” йўналишини тугатган.

Меҳнат фаолиятини 2000-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги Ихтисослашган олий бизнес мактаби ўқитувчиси сифатида бошлаган.

2003-йил сентябрдан Тошкент давлат иқтисодиёт университети Менежмент кафедраси ассистенти лавозимида, 2005-йилдан катта ўқитувчи лавозимида ишлаган. Менежмент билан боғлиқ дарс машғулотларини олиб борган. Катта ўқитувчи сифатида у ўзи олиб борган дарслар учун ўқув дастури ва ўқув материалларини ишлаб чиқишга масъул бўлган, шунингдек, иқтидорли талабалар фаолиятига раҳбарлик қилган.

Меҳнат фаолияти давомида менежмент йўналиши бўйича малака ошириш дастурларида иштирок этиб, белгиланган намунадаги сертификатларга эга бўлган. Шу йиллар давомида кафедрада ўқув-услубий ишлар бўйича масъул профессор-ўқитувчи сифатида ҳам фаолият олиб борган.

Н. Кадирходжаева кафедрада асосан “Менежмент”, “Халқаро менежмент”, “Сифат менежменти”, “Ижтимоий менежмент”, “Ишлаб чиқариш технологиялари” фанлари бўйича бакалавриат талабалари учун маърузалар ва амалий машғулот дарсларини олиб боради. Н. Кадирходжаева “Халқаро менежмент”, “Ишлаб чиқариш технологиялари”, “Ташкилий хулқ” дарслиги ва “Озиқ-овқат саноат технологияси” фани бўйича ўқув қўлланмалар муаллифи ҳамда ҳаммуаллифидир. Шу билан бирга, у “Саноат корхоналарида инноватсион стратегик бошқарув” номли монография ва илмий мақолалар муаллифидир.

2021-йилдан Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 08.00.13 – “Менежмент” ихтисослиги бўйича мустақил изланувчи сифатида “Корхоналарда конвергент стратегик менежмент самарадорлигини ошириш йўллари” мавзусида илмий тадқиқот ишини олиб бормоқда.

2025-йилдан ҳозирги вақтга қадар Инноватсион менежмент кафедраси дотсенти сифатида илмий-педагогик фаолиятини давом эттирмоқда.