Қисқача
Erasmus+ Staff Mobility for Teaching лойиҳаси доирасида Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) ва Италиянинг Tuscia universiteti (Università degli Studi della Tuscia) ўртасида профессор-ўқитувчиларнинг академик мобиллиги йўлга қўйилади. Лойиҳа ўқитувчиларнинг хорижий олий таълим муҳитида дарс бериш, илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш ва таълим методикаларини такомиллаштириш, шунингдек, икки университет ўртасидаги халқаро илмий-таълимий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Эрасмус+ КА171 доирасида бундай мобиллик ўқитувчиларга ҳамкор университетда таълим фаолиятини олиб бориш ва ўз касбий кўникмаларини ривожлантириш имконини беради.

