Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўқув жараёни кредит-модул тизими асосида ташкил этилади. Академик календар ўқув машғулотлари, аттестатсиялар, амалиёт, давлат аттестатсияси, таътил ва бошқа ўқув жараёнларини ташкил этиш муддатларини белгилайди.
Бакалавриат учун академик календар қуйидаги асосий жараёнларни қамраб олади:
- Назарий ва амалий таълим;
- Кредит-модул тизими ҳафталиклари;
- Оралиқ ва якуний аттестатсиялар;
- Малакавий амалиёт;
- Давлат аттестатсияси;
- Таътил даврлари.
4-курс талабалари учун ўқув жараёнининг якуний босқичида малакавий амалиёт ва давлат аттестатсияси ташкил этилади.

Магистратура академик календари қуйидаги асосий фаолиятларни ўз ичига олади:
- Назарий таълим ва илмий фаолият;
- Аттестатсиялар;
- Илмий амалиёт;
- Илмий тадқиқот иши ва магистрлик диссертатсиясини тайёрлаш;
- Давлат аттестатсияси;
- Таътил;
- Кредит-модул тизими ҳафталиклари.
Академик календарни кўриш
Қуйидаги жадвалда бакалавриат ва магистратура таълим босқичлари бўйича ўқув жараёнининг ҳафталар кесимидаги тақсимоти келтирилган.
Белгиланишлар:
Н — Назарий ва амалий таълим
A — Аттестатсиялар
М — Малакавий амалиёт
Д — Давлат аттестатсияси
Т — Таътил
К — Кредит-модул тизими ҳафталиги
Академик календар университет томонидан тасдиқланган ўқув режалар асосида шакллантирилади.


