
Азларова Мунира Мухаммад-Амин қизи
Фалсафа доктори (PhD)
Қабул:
Фридай 14:00-15:00
Э-маил:
m.azlarova@tsue.uz
Азларова Мунира Мухаммад-Амин қизи меҳнат фаолиятини 2001 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Савдо менежменти” кафедрасида катта ўқитувчи сифатида бошлаган.
2005 йил сентабр ойидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси лавозимида ишлаган. У ўз фаолияти давомида кафедрада дарс беришни давом эттирган ва Менежмент билан боғлиқ дарс машғулотларини олиб борган. Катта ўқитувчи сифатида у ўзи олиб борган дарслар учун ўқув дастури ва ўқув материалларини ишлаб чиқишга масъул бўлган, шунингдек, иқтидорли талабалар фаолиятига раҳбарлик қилган.
2021 йилдан Тошкент давлат иқтисодиёт университети 08.00.11 – “Маркетинг” мутахассислиги бўйича мустақил изланувчи сифатида “Истеъмол бозорини озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдиришда маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш (қандолат маҳсулотлари мисолида)” мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб борган. М.Азларова 2023 йил 17 апрелда илмий ишини муваффақиятли ҳимоя қилган.
Меҳнат фаолияти давомида менежмент ва маркетинг йўналиши бўйича малака ошириш дастурларида иштирок этиб, белгиланган намунадаги сертификатларга эга бўлган. Шу йиллар давомида кафедрада ўқув-услубий ишлар бўйича масъул профессор-ўқитувчи сифатида ишлаб келмоқда.
М.Азларова кафедрада асосан “Менежмент”, “Тайм менежменти”, “PR-менежменти” фанлари бўйича бакалавриат талабалари учун маърузалар ва амалий машғулот дарсларини олиб боради. М.Азларова “Менежмент. Маркетинг” дарслиги ва “Инсон ресурсларини бошқариш”, “Енгил саноат технологияси”, “PR-менежменти” фанлари бўйича ўқув қўлланмалар муаллифи ҳисобланади. Шу билан бирга, у менежмент, маркетинг, инсон ресурсларини бошқариш ва олий таълим соҳаларида бир нечта китоблар, монографиялар ва илмий мақолалар муаллифи ва ҳаммуаллифидир.
2024 йил 1-отябрдан буён Инноватсион менежмент кафедраси дотсент сифатида илмий-педагогик фаолиятини давом эттирмоқда.
Бугунги кунда М.Азларова “Қандолат маҳсулотлари бозорини ривожлантиришда маркетинг стратегияларидан фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги докторлик диссертатсияси бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда.
Таълим
1992-1997 йй. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (кундузги)
1998-2001 йй. Тошкент давлат иқтисодиёт университети аспирантура (кундузги)
Тошкент давлат иқтисодиёт университети / Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Маркетинг / Менежмент / Апрел. 2023 йил
Меҳнат фаолияти
2001-2005 - Тошкент давлат иқтисодиёт университети Савдо менежменти кафедраси катта ўқитувчиси
2005-2023 йиллар. - Тошкент давлат иқтисодиёт университети Менежмент кафедраси катта ўқитувчиси
2024 йил - Тошкент давлат иқтисодиёт университети Инноватсион менежмент кафедраси дотсенти

