Асосий контентга ўтиш
Кафедра ҳақида

Кафедра тарихи, миссияси ва ривожланиш стратегияси

1989 йилда TXXI нинг “Иқтисодиётни бошқариш” кафедраси, кейинчалик бу кафедра “Менежмент” кафедраси номи билан қайта ташкил этилди. “Менежмент” кафедраси базасида 2008 йилдан бошлаб “Менежмент” ва “Корпоратив бошқарув” кафедралари ташкил этилган.

30

Ходимлар

Тарихий йўл

Кафедра тарихи ва шаклланиш босқичлари

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида менежмент йўналишидаги кафедраларнинг шаклланиши ва ривожланиши 1989-йилдан бошланган бўлиб, йиллар давомида ташкилий жиҳатдан такомиллашиб, бугунги “Инноватсион менежмент” кафедрасининг шаклланишига олиб келган.

Менежмент ва корпоратив бошқарув таълим мактабининг шаклланиши кўп йиллар давомида ўз билим ва тажрибасини таълим, илмий-тадқиқот ҳамда педагогик фаолиятга бағишлаган фидойи профессор-ўқитувчилар меҳнати билан чамбарчас боғлиқ.

Ушбу тарих — бу шунчаки кафедраларнинг қайта ташкил этилиши эмас, балки авлоддан-авлодга ўтиб келаётган илмий мактаб, устоз-шогирд анъаналари ва менежмент таълимининг шаклланиш тарихидир. Ҳар бир кафедра мудири ушбу тарихнинг муайян босқичида ўзининг илмий, педагогик ва ташкилий ҳиссаси билан бугунги “Инноватсион менежмент” кафедраси пойдеворининг мустаҳкамланишига хизмат қилган.

 

 

Хронологик ривожланиш босқичлари

  1. 1989 — 1990

    Тошкент Халқ Хўжалиги институтида "Иқтисодиётни бошқариш" кафедраси ташкил этилган.

  2. 1990 — 2005

    "Иқтисодиётни бошқариш" кафедраси негизида "Ишлаб чиқариш менежменти" ва "Савдо менежменти" кафедралари ташкил этилган.

  3. 2005 — 2008

    Икки кафедра қўшилиши натижасида «Менежмент» кафедраси ташкил этилди.

  4. 2008 — 2024

    «Менежмент» ва "Корпоратив бошқарув" кафедралари ташкил этилди.

  5. 2024 — hozir

    Икки кафедра базасида "Инновацион менежмент" кафедраси ташкил этилди.

    Ҳозирги

Кафедра мудирлари

ЙилF.I.Sh.Даража
1990-2024Йўлдошев Нуриддин ҚурбоновичИқтисодиёт фанлари доктори, профессор
1990-2005Зайнутдинов Шавкат НуритдиновичИқтисодиёт фанлари доктори, профессор
2008-2009Ходиев Баходир ЮнусовичИқтисодиёт фанлари доктори, профессор
2009-2014Карлибаева Рая ХожабаевнаИқтисодиёт фанлари доктори, профессор
2014-2016Расулов Нодирбек МадрахимовичИқтисодиёт фанлари доктори, профессор
2016-2019Бегматова Дилором БаходировнаИқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
2019-2020Умарходжаева Муяссархон ҒаниевнаИқтисод фанлари номзоди, профессор
2020-hozirУринов Бобур НасиллоевичИқтисодиёт фанлари доктори, профессор